Худонинг Ўғли йўқ-ку!

Худонинг Ўғли йўқ-ку!

Кўп одамлар мана қуйидагиларча гапиришади:

Исо алайҳиссалом Худо эмас-ку! – деб айтади. Исо Худо бўлганида эди, кимга ибодат қиларди? Ўзигами? Исо Худо бўлганида, қандай қилиб хочда ўлади? Худо ўладими?! Худода ўғил бўлиши мумкин эмас! Биби Мариам билан жинсий алоқа қилмайди-ку, астағфиру Оллоҳ! – деб.

Худо бир!

Худо бир! Ўгли йўқми?
Худо бир! Ўгли йўқми?

Биринчидан, Муқаддас китобда, яъни Таврот, Забур, Инжил китобларда, ёзилгандай, Худо бир, якка-ю ягона. Исонинг Ўзи ҳам Худо бир, деди. Исонинг шогирдлари ҳаммаси биргина Худога эътиқод қилишади. Бошқача айтгандай, Масиҳийлар “Тавхид”га – яьни Худонинг бирлигига ишонишади.

Исо Худонинг Ўғли, деб айтишлари билан, Масиҳийлар нима демоқчи? Худо Биби Мариамни Ўзига хотин қилиб, жинсий алоқада бўлган, деб ишонишадими?! Асло! Ҳеч ким бундай ширк сўзга ишонмайди. Исонинг шогирдлари Биби Мариам ўзи Худо эканлигига эътиқод қилишадими? Йўқ! Ҳеч қандай Масиҳий одам бундай фикрга эътиқод қилмайди.

Худонинг Ўғли

“Худонинг Ўғли” дегани сўзма-сўз, жисмоний маънода тушуниш керак эмас. Исо жисмонан, яъни эт-қондан Худонинг ўғли эмас. Худо уйланиб ўғил қурмаган. Аҳир, Худо руҳдир. Шундай бўлса, қандай қилиб жисмоний болага ота бўлиши мумкин? Бутун қоинот яратилмасдан, “Худонинг Руҳи сувлар узра юрарди” деб ёзилган. Шундай қилиб, Худо ҳамма нарса вужудга келтириш тайёр турган.

Кейинроқ Худо Исони бу дунёга энди юбормоқчи бўлганда, фаришта Биби Мариамга шундай айтган: “Муқаддас Руҳ сени қамраб олади, Худойи Таолонинг қудрати сени қоплайди. Шу боис туғадиган ўғлинг муқаддас бўлади, У Худонинг Ўғли деб аталади.” Шундай экан, Мариам ғайритабийи йўл билан ҳомиладор бўлди. У бокира қиз бўлган-у бокира қил бўлиб қолди. Исо эса бутунлай одам бутунлай Худо экан. “Ўғил” дегани, Худо билан бўлган алоқаси жуда яқин дегани. Исо Худони “Ота” деганида, бу дегани Худо билан бўлган муносабати жуда яқин дегани. Муносабати қанча яқин экан? Қуйидагиларни ўқиб кўрасиз.

Ататурк

Ататуркни эшитгандирсиз. Туркияда 1920- йилларда у машҳур президент бўлган. Унинг исми “Ататурк” – туркларнинг отаси дегани. Бу нима деган? Ататурк жуда кўп аёл билан жинсий алоқа қилиши орқали бугунгий туркларнинг отаси бўлиб қолдими? Ҳеч бўлмаган гап! Бундай гапда “ота” дегани Ататурк унинг халқига отадай бўлган. Ўз болани боққандай, Ататурк ўз элини отадай боқиб юрган.

Aтатурк - жинсий жиҳатдан Туркларнинг отасими?
Aтатурк – жинсий жиҳатдан Туркларнинг отасими?

Ибни-сабили

Бақара сураси, 177- оятида, Қўрьонда “ибни-сабили” деган ибора бор. Бу сўзларнинг таржимаси “саёҳатчи” экан, аммо араб тилида сўзма сўз маьноси “кўчанинг ўғли” дегани. Кўча болали бўлиб қолдимикин? Йўғ-э! Бола ўз отасига яқин муомала бўлгандай, йўлни кўп кезган одам ҳам йўлга жуда яқин муносабатда экан. Ўша иборанинг маьноси шундай.

Худди шу сингари Худо бир аёл билан биргаликда Исони Ўз боласи қилиб қурмаган. “Ўғил” дегани Худо билан бўлган муносабати жуда яқин экан. Исо Худони Ота деганида, Худо билан жуда яқин алоқада экан, деган.

Исо ким?

“Худонинг Ўғли” деган унвон Исо Худога энг ўхшаган зот бўлганини билдиради. Таьлимот берганда, Исо ҳокимиятга эга бўлиб, ақлмандлик билан ўргатган. Ҳаёт тарзида эса, пок яшаб, куч-қуддрат кўрсатди. Исо ҳеч қачон гуноҳ қилмаган. Ҳар қандай кассалликларга шифо берган, шайтон ва жинларнинг кучларига устун келган. Шу ишларнинг барчаси орқали бола отасига тақлид қилгандай, Исо ҳам Худога ўхшаб ҳатти-ҳаракат қилиб юрди.

Абадий Қалому Оллоҳ

“Ал-бурууж” сураси, 22- оятида, ёзилгани бўйича Қуръон яратилмаган ҳамда ҳар доим Худо билан мавжуд бўлган. Худо якка-ю ягона бўлса, қоинот вужудга келгандан олдин қандай қилиб бошқа бир нарса мавжуд бўлган экан? Қуръон яратилмаган бўлса, унда Худо уни яратмади. Бу қандай бўлиши мумкин? Қуръон ҳар доим мавжуд бўлганми? Қуръон қандайдир Худо билан тенгми? Бироқ хеч кимни, ҳеч нимани Худо билан тенглаштирса бўлмайди! Мусулмон олимлар бу масалани асрлар давомида мулоҳаза қилиб келган.

Қизиқ-ки Қуръонда ҳам, Муқаддас Китобда ҳам Исони Худонинг Каломи экан деб ёзилган. Масиҳийларнинг эътиқоди бўйича, Исо Худонинг Қаломи бўлиб, қадимда, вақт бошланмасдан, Худо билан бирга бўлган. Худони, Исони икки зот қилиб гаплашсак ҳам, асли улар бир. Исо иккинчи Худо эмас, ё Худога тенг келган одам эмас, бўлмаса бу ширк бўларди. Исони Худонинг моҳияти билан бир эканини тушунишимиз керак.

Муҳаммад ваъз берганда, биринчи бор ўтириб китоб ёзиб ундан кейин одамларга у ҳақида маълумот айтиб бердими? Ё Худо билан мангулик ўтмишдан бўлган китобдан аён қилиб олдими? Қуръондаги сўзлар қаердан келиб чиқди? Дунёдаги одамлар ўйлаб топдими? Ё осмондан юборилганми?

Муқаддас Китобда ёзилгани бўйича Исо ҳар доим Жаннатда Худо билан биргаликда бўлган абадий Калому Оллоҳдир. Тарихий кунларнин бирида, Худо Ўз Каломини одамзотга юборишга қарор қилди. Ўша пайт ҳар доим мавжуд бўлган Калом инсон қиёфасига кирди. Бошқача айтгандай, Исо инсон бўлиб келди. Биз Худонинг Сўзини кўриб эшитишимиз учун, итоат қилишимиз учун, Исо бизнинг орамизга келиб яшади.

Мусо ва ёнаётган бута

Қуръонда ҳам, Муқаддас Китобда ҳам Худо Ўзини Мусо пайғамбарга ёнаётган бута орқали аён қилган, деб ёзилган. Худо қандай қилиб бир вақтнинг ўзида ҳам ерда ҳам осмонда бўлиши мумкин? Биз билмаймиз. Бирок шундай бўлса, Худо бу дунёга одам сифатида кириб келиб ўша вақтнинг ўзида қоинотдаги Худо бўлиб қолиши мумкин. Бутун оламни яратган Худо бизнинг ақлимизга сиғмас!

Муқаддас Китобдан:

«Худо қадимда ота–боболаримизга кўп марта ва турли тарзда пайғамбарлар орқали гапирган эди.2 Бу охирги кунларда эса У бизга Ўз Ўғли орқали гапирди. Худо коинотни Ўғли орқали яратган ва Уни бутун борлиқнинг вориси қилиб тайин этган.3 Ўғил — Худо шуҳратининг порлаши, Худо борлиғининг аниқ суратидир. У Ўзининг қудратли каломи билан коинотни асраб турибди. У Ўз жонини фидо қилиб, бизни гуноҳлардан поклади, сўнг самода Улуғвор Худонинг ўнг томонида ўтирди.»

–  (Ибронийлар 1:1-3)

Қуёш ва нури

Қуёш ўз нуридан ажрала олмагандай, худди шундай Ўғил Худодан бўлиб ташласа бўлмайди.

Қуёш нуридан ажрала олмайди.
Қуёш нуридан ажрала олмайди.

Энди, “қандай қилиб Худо одам бўлиб қолиши мумкин?” – деган савол тўғри келмайди. Яхши савол шуки: Нима учун Худо одам қиёфасига кириб бу дунёмизга келди?

Исонинг ўлими ва тирилиши орқали бизга абадий ҳаёт олиб келди. Ўша Ҳаёт йўлини бизга кўрсатиш учун, Худо одам бўлди.

Қуйидаги битиқларга қаралган:

Қўръон :

2- сура, Бақара сураси, 177- оятида: “ибни-сабили”

85- сура, Ал-Бурууж сураси, 22- оятида: Қуръон - яратилмаган Қаломуллох

4- сура, Ан-ниса сураси, 171- оятида: Исо – Қаломуллох

27- сура, Ан-нами сураси, 8- оятида: Ёниб турган бута олдадаги Мусо

Муқаддас Китоб:

Ибтидо 1:2 Худонинг Руҳи сувлар узра юрарди

Қонунлар 6:4 Эгамиз Худо танҳо Худодир

Луқо 1:35 Худонинг Ўғли

Юҳанно 1:1-18 Худонинг Каломи

Юҳанно 17:3 Исо ягона ҳақ Худони айтади

Колосаликлар 1:15-17 Масиҳ бутун борлиқдан олдин мавжуд эди

Ибронийлар 1:1-3 Исо - Худо шуҳратининг порлаши, Худо борлиғининг аниқ суратидир.

Чиқиш 3:2 Ёниб турган бута ва Мусо

Кўпроқ ўқиш:

Исломга Жавоб

Кейинги  мақола: Инжил ўзгартирилганми?