Инжил ўзгартирилганми?

Инжил ўзгартирилганми?

Мусулмонлар нима айтишади?

Масиҳийлар ҳамда Яхудийлар (б.а. Христианлар ва Жугутлар) ўзларининг муқаддас китобларини ўзгартириб қўйишди, деб баъзи-бир мусулмонлар айтишади. Нима учун улар шундай фикрга келишган экан? Бу гап ҳақми? Инжил ўзгартирилганми?

Инжил ўзгартирилган деб кимдир даъво қилса, биринчидан у киши эътирозини исботлаб бериш керак. Тўғрими?

Инжилнинг энг қадимги нусхалари

Инжилнинг минглаб асл нусхалари дунёда бор эканлиги ҳақ сўздир. Рим империясининг давридан қолган китоблар орасида, бошқа китобларга қараганда, Инжилнинг қадимий нусхалари энг кўп миқдорда. Милодимизнинг 570 йилгача тақалаб турган, яъни Муҳаммад а.с. туғилишидан аввал мавжуд бўлган Инжилнинг асл матнлари жуда кўпдир. [биринчи изоҳга қаранг].

Бу қадимий ёзувларнинг баъзилари Инжилнинг тўлиқ китоби, бошқалари эса Инжилнинг бир парчасидан иборат. Энг қадимги ёзувлар милодимиздаги 125- йилга тақалаб қолади. (расмга қаранг) Бу дегани, ўша қўлёзмалар Исонинг ўзи бу дунёда кезиб юрган даврдан кейин фақатгина бир неча йил ўтгач ёзилган холос. У пайтда Исони ўз кўзи билан кўрган кўп гувоҳ одамлар ҳали ҳам тирик бўлгандир.

Инжилнинг энг қадимги нусхаси (Юҳанно18, 125-160 йилдан)
Инжилнинг энг қадимги нусхаси (Юҳанно18, 125-160 йилдан)

Инжил ва Қўръоннинг дастлабки нусхалари

Баъзи бир одамлар ўша қўлёзмалардан айб топади. Ўша қадимги ёзмаларда бир-биридан кичик фарқлар турганлиги, бу Муқаддас китоб ишончли эмас эканлигининг исботи деб айтишади. Бироқ тескариси тўғри экан. Ўша қадимги матнлар Муқаддас китобнинг асл нусхасига гувоҳлик беради. Ҳақиқатан, Муқаддас китобнинг «асл» нусхаси йўқ, Қуръоннинг «асл» нусхаси ҳам йўқдир. Бошқача айтганда, иккала китобнинг ҳеч қайсининг энг дастлабки қўлёзмаси йўқ. Шундай бўлса, китоб ҳақ эканини қандай қилиб биламиз? Бизга гувоҳлар керак, бошқа-бошқа ерлардан келгиб чиққан, лекин бир хил воқеа айтиб берадиган ҳар хил овозлар керак. Мана, қадимий матнлар бизга ўша гувоҳликлар бўлади.

Инжил қўлёзмаларнинг фарқлари

Қўлёзмалар орасида кўп фарқлар бор, дейди олимлар, лекин бу фарқларнинг асосий қисми жуда ҳам кичик фарқлардан иборат экан. Мисол учун, асл матнлар орасидаги бир кичкина фарқ мана шундай: «Масиҳ» сўзи қандай ёзилади (грек тилида)? «Христос» ёки «Христус»? Қадимий матнлар орасида фарқ қиладиган узунроқ парчалар ҳам бор, лекин ўша узун фарқли парчалар ҳар бир қадимий матнда топилмас экан. Энг узун фарқ қиладиган парча жами бўлиб фақат 10та оят. [2- изоҳга қаранг] Ўша фарқларнинг ҳеч қайсиси китобнинг негизги маъносига таъсир қилмайди.

Шундай қилиб, кўп асрлар мобайнида минглаб километрли масофадаги ҳар ҳил ерларда ҳар қандай одам ўша юзлаб жуда қадимий Инжил матнлар ёзган. Ҳа, ўша матнларда кўп жуда кичкина фарқлар бор: сўзларнинг ёзилишлари ҳамда танланган сўзлари. Бундай кичкина фарқлар Инжилнинг атайлаб ўзгартирилганлигига исбот берадими? Кимдир-биров атайлаб Инжилни ўзгартирмоқчи бўлса, кенг ерлар-худудга сочилган ҳар қандай кўчирмаларини йўқ қилишга тўғри келмайдими? Лекин ҳақиқатан, кўчирма нусхаларни бартараф қилишга одам уриниб кўрса бир қанча нусхалар сақланиб қолаверарди-ку! Шундай қилиб, натижада, турли хил Инжил китобларга ега бўлардик. Бироқ аслида Инжил нусхалари орасида бундай улкан фарқлар кўринмайди. Қадимий нусхалар солиштирганда, фақатгина жуда кичкина фарқлар бор, холос. Шуниси табийи. Асрлар оша минглаб одам қадимий матнларни ўз қўли билан кўчириб ёзса, кичкина фарқларни кўришни кутардик. Ажойиб-ки ўша ўзгаришлар қанчалик аҳамиятсиз экан.

Олимлар бир бири билан рози: Христианларнинг кейинчалик чиққан оқимига мослаштириб қўйиш учун Инжилдаги ҳеч қандай парчаси атайлаб ўзгартирилмаган. Бундай атайлаб қилинган ўзгартиришларга ҳеч қандай исбот йўқ. Бундан ташқари, бор фарқларнинг 99% аҳамиятсиз экан, деб олимлар кўшилади. Қолган 1% қадимий нусхалардаги фарқлар ишонч-имоннинг туб маъносига таъсир қилмайди.

Қисқа хулоса келтирсак, бугунги Инжил китоблар бузилмаган, ўзгартирилмаган шаклда бизга тарихдан қолдирилган. Инжил ўзгартирилмаган!

Биз қайси Инжиллар ҳақида сўз юритамиз?

Бугунги кунда Муқаддас китобни қайси тилда қайси таржимани сотиб олсангиз, Исонинг ҳаёти ҳамда таълимоти ҳақидаги тўртта нақли ё бошқача кўринишлари бор. Бу тўртта китобни «Инжил» ёки «Хушхабар» деймиз. Инжилнинг учта китобини Исонинг шогирдлари ёзган: Матто, Марк, Юҳанно. Тўртинчисини эса, ўз кўзлари билан кўрган гувоҳлар билан суҳбатлашиб олган Лука деган шифокор ёзган. Шогирдларнинг баёнатлар бир биридан фарқ қилади, лекин асосий маъноси, эътиқоди бир. Исонинг ҳаётида бўлиб ўтган воқеалари ва айтган таълимотларидан  қайси бирларини танлаб ўз китобларига киргизиб қўйишганлари озгина фарқ қилади. Шундай қилиб, Инжил китоблар бир-бирига қарама-қарши бўлмай, аксинча бир-бирини тўлдириб туради. Инжил ёзувчилар бир хил умумий ҳикояни бироз бошқача қарашлари билан баён этишади. Улар бир воқеа-ҳодисани кўрган тўртта гувоҳга ўхшайди. Ҳар бир ёзувчи кўрган-эшитган ҳодисани ўз сўзи билан изоҳлайди. Баъзи бир далилларга кўпроқ босим бериб, бошқа кўрганларни эса ифода этмасдан ўтишади. Бугун тўрттала Инжил китобларидан ҳар бирининг асл нусхалари кўп қолган. Улар биринчи ва иккинчи асрларга тақалиб кетади.

Барнабонинг хушхабари

«Инжил» деб аталмиш Яҳудонинг хушхабари ва Барнабонинг хушхабари сингари бошқа китоблар юқорида айтилган асл нусхалардан кўп асрлар кейин ёзилган. [3- изоҳга қаранг]. Улар ўз вақтларининг фалсафаси ва диний нуқтаи назарини акс эттириб, илк хушхабарларнинг (Матто, Марк, Луқо, Юҳанно) асосий эътиқодларига қарши туган одамлар томонидан ёзилган.

Муҳаммад қайси Инжилга ишонган?

Муҳаммад а.с. Инжил, Забур ва Тавротга эътиқод қиларди. Унинг давригача шу китоблар бузилиб кетган бўлса, Муҳаммад уларга ишонармиди? Муҳаммад Исодан тахминан 600 йил кейин бу дунёга келди.

Нима учун баъзи мусулмонлар Муқаддас китобни яҳудийлар ва насронийлар бузиб қўйган деб айтишади? Эҳтимол, Муҳаммаднинг ўзи Муқаддас китобни эмас, балки яҳудий ва насронийларнинг ёзган кўплаб қўшимча китобларига ишора қилган бўлиши мумкин. Масалан:

– Яҳудийларнинг Талмуди – Таврот ҳақидаги фикр ва шархларга тўла қалин бир том

– Насроний асарлари – юнон фалсафасини билан христиан фикрларни бирлаштирмоқчи бўлган юнон қўлёзмаларидир. Улар 2-, 3- асрларга тақалайди.

Охири оқибатда, на Христианлар на яҳуйийлар Инжил ва Таврот китобларини сохталаштирганларига ҳеч қандай илмий далил йўқ!

Инжил ўзгартирилмаган!

Энг эски бутун Инжил, Cодех Синаитиcус, 4. асрдан
Энг эски бутун Инжил, Cодех Синаитиcус, 4. асрдан

Худо Ўзининг муқаддас китобларни асрайдими?

Қуръонда ёзилгандай: Худо Ўз Каломини ҳимоя қилади.

15- сура, 19- оят:

إِنَّا نَحْنُ نَزَّلْنَا الذِّكْرَ وَإِنَّا لَهُ لَحَافِظُونَ – 15:9

Биз Эслатувни аён қилиб, уни албатта муҳофаза қилурмиз.

Бу ҳақ сўз. Худоий Таоло Ўз ошқор қилган аёнини одамзод томондан бузуп қўйишларидан асрай олмайдими? Ўн-тўрт аср давомида ҳар бир харф ва сўз булилмас ҳолда Худо Қуръонни асраб турди, деб ишонишади мусулмонлар. Нима учун Худо бир муқаддас китобини, яъни Қуръонни, асрар бирок бошқа муқаддас китобларини, Таврот ва Инжилни, бутунлай бузилиб қўйишига йўл берар экан?

16- сура, 43-44 оятлари бўйича: шубҳа қилганларида мусулмонлар яҳудийлар ва насронийлардан маслаҳат сўрашлари керак.

وَمَا أَرْسَلْنَا مِن قَبْلِكَ إِلَّا رِجَالًا نُّوحِي إِلَيْهِمْ ۚ فَاسْأَلُوا أَهْلَ الذِّكْرِ إِن كُنتُمْ لَا تَعْلَمُونَ – 16:43

بِالْبَيِّنَاتِ وَالزُّبُرِ ۗ وَأَنزَلْنَا إِلَيْكَ الذِّكْرَ لِتُبَيِّنَ لِلنَّاسِ مَا نُزِّلَ إِلَيْهِمْ وَلَعَلَّهُمْ يَتَفَكَّرُونَ – 16:44

«Биз сендан илгари ҳам фақат ер кишиларни пайғамбар қилиб юбордик холос, уларга ваҳий қилганмиз. Энди сизлар билмасангиз, китоб аҳлидан сўранг. Биз ўша пайғамбарларни баёнатлар ва битиқлар билан юбордик. Энди биз сенга Эслатувни юбориб, сен одамзодга тушунтириб, улар муҳолаза қилишлари мумкин»

Инжил ва Таврот бузилиб кетган бўлса, нима учун Муҳаммад даврида одамларга яҳудийлар ва насронийлардан маслаҳат сўрашларини Оллоҳ буюрган?

Яҳудий нусха кўчирувчи
Яҳудий нусха кўчирувчи

Олимлар нима ишонишади?

Муқаддас китоб ҳақиқий эмас эканлигини олимлар излаб исбот қилиб бўлишди, деб баъзи одамлар айтишлари мумкин. Ўша фикрни таъкидламоқчи учун, дин-тушунос Эрман айтган далилларни тилга олишлари мумкин. Фақатгина Инжил-Таврот ҳақлигига қарши бу олимларнинг даъволарини қабул қилишса, бироқ Қуръон ҳақидаги бахсларни мулохаза қилишмаса, одамнинг ўқишлари бир томонли бўлиб, тушуниб етган натижалари пишмаган бўлади. Ҳозирги кунларда, мисол учун, олимлар (Cook, Crone, Luxenburg) Қуръон матни асл нусхасидан фарқ қилади деб таъкидлашади. [4- изоҳга қаранг.]

Исонинг сўзлари ва шогирдларининг ёзиб олганлари

Мободо, азалданоқ бузилган ҳолда Инжил ёзилган бўлсачи? Баъзи одамлар: Инжил юнон тилида ёзилган, лекин Исо юнон эмас эди.

Тўғри, Исонинг она тили юнон эмас, балки оромийча бўлган. Оромийча Исонинг давридаги иброний тилининг бир диалекти бўлгандир. Оромий тили СССРдаги ўзбек тилига ўхшатса бўлади. СССР даврда барча расмий мақсадларни етқазиш учун рус тили ишлатилган. Ҳудди шу сингара, Исонинг даврида, ошхонада ва дўстлар орасида оромийча ишлатилган, аммо ҳар қандай расмий мақсад учун Рим империясининг бу шарқий қисмида (Фаластин ўз ичига олгандир), асосий тил юнон тили бўлган.

Шубҳасиз Исо таълимот берганда, кўпинча ором тилида гапириб берарди. Лекин Исо юнон тилини ҳам билган бўлса керак. [5- изоҳга каранг.] Шогирдлари Исонинг сўзларини ҳамда хатти-ҳаракатларини ёзиб қўйганларида, бошиданоқ юнон тилини танлашган. Исо ҳақидаги янгиликларни иложи борича кўпроқ одамга етқазиш ниятида бўлганлар. Шу сингари СССРдаги ўзбек халқ ёзувчилар бутун давлатга етқазмоқчи бўлса, ўз асарларини рус тилида нашр этган бўларди.

Ҳа, шогирдлари ўз сўзларини танлаб ёзишган. Исонинг сўзларини таржима қилишларига тўғри келди. Шогирдлари шунча астойдил таржима қилишганки, Инжилнинг баъзибир жойларда юнон тилидаги гапларнинг тузуилишида оромий тилидагидай сўз тартибини топсак бўлади. [6- изоҳга қаранг.]

Инжилнинг мақсади

Худо Муқаддас китобнинг асл нусхаси (яъни Таврот, Забур, Инжил) асрлар давомида сақлади. Худо қанча кўп ишончимизга лойиқ бўлса, бу муқаддас китобларга ҳам шундай ишонсак бўлади. Бу битиқлар ҳаёт йўлини кўрсатиди. Бу йўл Исо Масиҳ орқали. Исо Ўз ўлими ва тирилгани орқали бизга абадий ҳаёт беради, бизни Худо билан яраштиради, юракларимизга тинчлик ўрнатади, жонимизга шифо, ҳаётимизга янги мақсад беради. Ҳа, Худонинг Муқаддас китоби бизга барҳаёт Каломуллоҳ, Исо Масиҳни, ишончли равишда аён қилади.

Муқаддас Китоб ўзи учун гапиради

Инжил ва Забурдан олинган сўзлар билан яқунлаймиз:

Ҳаворий Юҳанно қуйидагича айтади:

Китобга киритилган мўъжизалар эса сизлар учун ёзилган. Токи сизлар Исонинг Масиҳ, Худонинг Ўғли эканлигига ишониб, бу имонингиз туфайли ҳаётга эга бўлинглар.

Инжил, Юҳанно 20-боб, 31-оят

Исо Масиҳ шундай дейди:

Еру осмон йўқ бўлиб кетади, аммо Менинг сўзларим кучда қолади.

Инжил, Матто 24-боб, 35-оят

Довуд пайғамбарнинг сўзлари:

Каломинг, эй Эгам, то абаддир,

У самоларда мустаҳкам туради.

Забур 118-сураси, 89-оят

Ишоя пайғамбариниг қўлёзмаси - Масиҳдан олдинги 1. аср
Ишоя пайғамбариниг қўлёзмаси – Масиҳдан олдинги 1. аср

Яна ўқийсизми?

Кўпроқ ўқимоқчи бўлганлар учун:

Достоверность Священного Писания, http://online.slovocars.org/?pg=Appendix-XXB (рус тилида)

Библия, Что такое Библия? Текстология Библии. Толкование Библии. Апологетика Библии. Что Коран говорит о Библии. Евангелие от Варнавы. (рус, турк, инглиз тилларида)

https://answering-islam.org/russian/bible.html

Кейинги  мақола: Худонинг Ўғли йўқ-ку!

Изоҳлар

1- Изоҳ

https://en.wikipedia.org/wiki/Biblical_manuscript#New_Testament_manuscripts

322 мажискюл, яъни катта харфлар билан ёзилган қўлёзмалар, мавжуд. Яна 2.907та минискюл, ё кичик харфлар билан ёзилган матн бор. Жамоатларда ўқиш учун тайёрланган 2445та парчалар ва 127 папирус-қоғозда ёзилган парчалар бор. Буларнинг жами бўлиб 5,801та Янги Аҳднинг қўлёзмаларидир (қисман ёки бутунлик шақлида).

2- Изоҳ

Қуйида икки инглиз тилидаги сайтларнинг вароқлари. Инжил асл матнлари ва таржималарининг фарқларини тушунтиради.

https://en.wikipedia.org/wiki/List_of_New_Testament_verses_not_included_in_modern_English_translations

https://en.wikipedia.org/wiki/List_of_major_textual_variants_in_the_New_Testament

У ерда кўрганингиздай, энг аввалги матнларда йўқ бўлган бироқ баъзи бир замонавий Инжил китобларида топилган узунроқ парчалар қуйидагилар:

- Марка 16-боб, 9-20 оятлар

- Юҳанно 7-боб, 53- оятдан 8-боб, 11- оятгача

Ўша қисмлар Масиҳ ҳақидаги асосий эътиқодларга таъсир қилишмайди.

3- Изоҳ

Барнабо деб аталган қўлёзма  XVI ёки XVII асрларда ёзилган. Ушбу давримизда бизга фақат бир нусхаси қолган. Италя тилида ёзилган. Қўшимча маълумот:

https://en.wikipedia.org/wiki/Gospel_of_Barnabas (инглиз тилида)

https://ru.wikipedia.org/wiki/%D0%95%D0%B2%D0%B0%D0%BD%D0%B3%D0%B5%D0%BB%D0%B8%D0%B5_%D0%BE%D1%82_%D0%92%D0%B0%D1%80%D0%BD%D0%B0%D0%B2%D1%8B (рус тилида)

4- Изоҳ

Patricia Crone and Michael Cook, Агаризм: создание исламского мира, 1977 (https://ru.wikipedia.org/wiki/%D0%9A%D1%80%D0%BE%D1%83%D0%BD,_%D0%9F%D0%B0%D1%82%D1%80%D0%B8%D1%81%D0%B8%D1%8F) (рус тилида)

Christoph Luxenberg, Сиро-арамейское прочтение Корана, 2000 (https://ru.wikipedia.org/wiki/%D0%9A%D1%80%D0%B8%D1%81%D1%82%D0%BE%D1%84_%D0%9B%D1%8E%D0%BA%D1%81%D0%B5%D0%BD%D0%B1%D0%B5%D1%80%D0%B3 ) (рус тилида)

5- Изоҳ

Исо Фаластиндаги "Гаилея" деган вилоятда туғилган. Галилея деган ном "Галил ҳа-гойим", яъни "халқлар тумани" учун қисқача исм бўлиши мумкин. Қолаверса, Галилея Фаластиннинг энг ғайри-яҳудий вилояти эди. У ерга кўплаб атрофдаги халқлар жойлашиб олган. Галилеядаги баъзи шаҳарларни Рим императорлари қурдирган, кейинчалик грек ҳамда рим фуқаролар у шаҳарларда яшашган. Исонинг отаси Юсуф дурадгор бўлиб ишлагани учун, ота-ўғил кўп юнон ё рим қурилиш лойиҳаларида ишлашган бўлишлари мумкин.

6- Изоҳ

https://en.wikipedia.org/wiki/Language_of_the_New_Testament (инглиз тилида)

Ушбу сайтда, кўп олимлар Инжил асли юнон тилида ёзилганлигини таъкидлашади, лекин бир нечта олимлар Инжил асл нусхалари оромий тилидан таржима қилинган, деб ишонишади. Бундан ташқари, сайтдаги айтиши бўйича, Исо шубхасиз оромий, иброний ва эҳтимол юнон тили ҳам билган. Исонинг баъзи нутқлари ҳам юнон тилида етказган бўлиши мумкин.